10:49 20 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Дунёда
Ҳавола олиш
259 0 0

АҚШ Президенти Дональд Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида, президентлик сайловларида ғалаба қозонса, АҚШ ва Хитойнинг иқтисодиётини "ажратиб юбориши" мумкинлигини айтди.

ТОШКЕНТ, 24 авг - Sputnik. АҚШ Президенти Дональд Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида, президентлик сайловларида ғалаба қозонса, АҚШ ва Хитойнинг иқтисодиётини "ажратиб юбориши" мумкинлигини айтди.

Журналист Америка етакчисидан, агар у сайловларда ғолиб бўлса, ХХРга нисбатан қандай сиёсат олиб борилишини сўради. Трамп, бугунги кунга қадар АҚШ "Хитойдан ҳеч нарса олмаганини, фақат пулларни беҳуда йўқотганини" айтди.

"Сиз мендан (АҚШ ва Хитой иқтисодларини) ажратишга ва Хитой билан бизнес юритишни тўҳтатишга тайёрлигимни сўраяпсизми? Бу жуда қизиқ савол. ... Улар бизга нисбатан нотўғри муносабатда бўлишмоқда. Мен бу ҳақда ўйлаб кўраман", - деди АҚШ президенти.

АҚШ ва Хитой ўртасидаги иқтисодий масалалар бўйича зиддиятлар ўтган йилдан "савдо уруши" ривожланиши билан фаол равишда давом этиб келмоқда.

АҚШ ва Хитой савдо битимининг биринчи қисми бўлган вақтинча икки йиллик савдо битимини имзоладилар. Унда ХХР АҚШдан сотиб олинадиган товарлар ҳажми яна 200 миллиард долларга оширилиши кўзда тутилган. Шу билан бирга, Хитойнинг умумий қиймати 250 миллиард долларлик товарларига 25 фоизлик белгиланган божлар ўз кучини йўқотмади.

Аввалроқ Sputnik радиоси Трамп Хитой билан савдо битимини бекор қилиш ҳақидаги маълумотни рад этгани ҳақида хабар берган эди.

Асосий мавзулар