18:35 03 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Дунёда
Ҳавола олиш
145 0 0

Етакчи хорижий ва Россия компанияларининг ҳисоботлари таҳлилига кўра - компьютер ҳужумларининг энг катта қисми АҚШда жойлашган инфратузилма ёрдамида амалга оширилмоқда

ТОШКЕНТ, 25 август - Sputnik. Дунёдаги киберҳужумлар аксарияти ортида АҚШ туради, бунга мавжуд бўлган статистика далолат беради, у ахборот майдонида "Россиянинг мутлақ таҳдиди" ҳақидаги уйдирмаларни яққол рад этади, дейди Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби ўринбосари Олег Храмов.

"Аргументы и факты" газетасига берган интервьюсида Храмов Россия қандай қилиб Америка ташвикотининг Россия Федерациясини ахборот таҳдидларининг манбаи сифатида тақдим этишига қарши туриши мумкинлигини айтди.

"Аввало, рақибларимиз томонидан доимий равишда беркитиб келинаётган далиллар. Масалан, ахборот хавфсизлиги соҳасида иш олиб бораётган етакчи хорижий ва Россия компанияларининг ҳисоботлари таҳлили шуни кўрсатадики, компьютер ҳужумларининг энг катта қисми АҚШда жойлашган инфратузилма ёрдамида амалга оширилмоқда", - деди Храмов.

"Шу билан бирга, америкаликлар зарарли фаолият статистикаси бўйича сезиларли етакчиликка эга: 2016 - 2019 йилларда - зарарли таъсир турига қараб, 40% дан 75% гача", - дея қўшимча қилди Хавфсизлик Кенгаши котиби ўринбосари.

Храмовнинг сўзларига кўра, "бу кўрсаткич Россияга 2% дан 7% гача беради". "Ғарбда ошкор қилинмаган, аммо очиқ манбада кўрсатилган бу маълумотлар ҳар қандай ақл-идрокли кишига кибермаконда Россиянинг мутлақ таҳдиди ҳақидаги тезиснинг номувофиқлигини яққол намойиш этади", - деди Храмов.

Хакер
© Sputnik / Владимир Трефилов

Шу қаторда, ФҚБ маълумотларига кўра, ҳар йили АҚШнинг ўзида 300 мингдан ортиқ киберҳужумлар қайд этилади, бу эса турли баҳоларга кўра Америка иқтисодиётига 57 дан 109 миллиард долларгача зарар етказади, деди Храмов. "Ва биз чет эллик шерикларимизга давлат даражасида компьютер хужумларига қарши курашда сиёсийлашмаган ҳамкорлик йўлидан боришни қатъият билан таклиф қилмоқдамиз", - дея қўшимча қилди у.

Храмов, Россия томонидан зарарли фаолиятнинг намоён бўлиши тўғрисида эксперт маълумотларини доимий равишда компьютер ҳодисалари бўйича Миллий мувофиқлаштириш маркази таъминлашини эслатди. "Бу каби ўзаро ҳамкорлик ташкил этилган давлатлар сони 2019 йилда 116 тадан 146 гача кўпайгани яхши кўрсаткичдир", - деди Хавфсизлик Кенгаши котиби ўринбосари.

"Ахборот алмашинуви ҳам ўсиб бормоқда. Биз томондан ҳамкорларимизга Россиянинг ахборот ресурсларига нисбатан зарарли ҳаракатлар тўғрисида 12 мингдан ортиқ сўров юборилди, бошқа мамлакатлардан эса 8 мингга яқин бундай сўровлар келиб тушди", - деди Храмов.

Асосий мавзулар