12:11 29 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Дунёда
Ҳавола олиш
344 0 0

Россиялик шифокорлар германиялик ҳамкасабаларига барча ташҳислар натижаларини беришга ва ҳамкорлик қилишга тайёр, деди Песков.

ТОШКЕНТ, 25 авг - Sputnik. Россия шифокорлари Алексей Навальнийнинг ҳаёти учун 3 кун курашишди, деди Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков. 

Сўнгги суткада Европа ОАВларида айни дамда Германиянинг "Шарите" клиникасида даволанаётган россиялик мухолифатчи Алексей Навальний "холинэстераза ингибитори" билан заҳарланган бўлиши мумкин, ушбу модда "Новичок" ва бошқа жанговар заҳарловчи моддалар таркибига киради, деган хабарлар тарқалган эди.  

Ушбу борада Дмитрий Песков бир қатор ғарбий журналистларга қуйидагиларни маълум қилди:

  • Кремль ҳозирча ушбу воқеани тергов қилиш учун жиноий асос кўрмаяпти. Агар заҳарлаш ҳолати аниқланса, иш қўзғатилади. 
  • Россия шифокорлари германиялик ҳамкорларига Навальнийнинг биринчи ташҳислари натижаларини беришга тайёр.
  • Россиялик шифокорлар мухолифатчи ҳаёти учун 3 кун курашдилар ва эҳтимол ушбу ҳаётни сақлаб қолдилар. 
  • Кремль, ҳозир асосийси Навальний тузалиб кетишига ёрдам бериш, деб ҳисоблайди.

Эслатиб ўтамиз, россиялик мухолифатчи Алексей Навальний 20 август куни заҳарланишда гумон қилиб Омск шаҳар касалхонасига ётқизилган эди. Унинг ҳолати оғир деб баҳоланиб у жонлантириш бўлимига жойлаштирилган. 3 кундан сўнг у даволаш учун шахсий самоётда Германияга олиб кетилган.

Холинэстераза ингибитори - керакли вақт ва керакли жойда нерв импульсларини блоклаш учун хизмат қилади. Бу модда фармацевтика соҳасида ҳам кенг қўлланилади. Масалан, кўзга томизувчи суюқликлар, турли оғриқни тўхтатувчи пластирлар таркибида. Шунингдек, минерал ўғитлар таркибида ҳам учрайди.

Асосий мавзулар