Латвия Минскка атом электр станциясини ишга туширишни тақиқлади

© Sputnik / Ульяна Соловьева / Медиабанкка ўтишНововоронежская АЭС
Нововоронежская АЭС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Латвия Беларуснинг ҳозирги ички сиёсий вазиятида атом электр станциясини ишга тушириш ядровий хавфсизлик хавотирларини кучайтириши туфайли санкциялар билан таҳдид қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 авг - Sputnik. Латвия, Минск Островецдаги Беларусь атом электр станциясини ишга туширса, электр энергияси билан савдо қилишни тўхтатиш билан таҳдид қилди, деди ҳукумат йиғилишидан сўнг Бош вазир Кришьянис Кариньш.

"Островецда Беларусь АЭС ишга туширилган тақдирда, Латвия Беларусь билан электр энергияси бўйича савдосини тўхтатади", - унинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Латвия бош вазирининг сўзларига кўра, бундай қарор Беларуснинг ҳозирги ички сиёсий вазиятида ядровий хавфсизликка оид хавотирларнинг кучайишини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинди.

Беларус АЭСнинг қурилиши Гродно вилоятидаги Островецда амалга оширилмоқда. АЭСга ўрнатилган иккита ВВЭР-1200 реакторларининг қуввати 2400 МВт.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун РФ Минскка шартномани 90 фоизини қоплайдиган кредит ажратди, яна 10 фоизини Беларус томони тўлайди. Кредит миқдори 10 миллиард долларни ташкил этади, кредит линияси эса 2035 йилгача очиқ.

Аввалроқ Sputnik радиоси Александр Лукашенко РФнинг БелАЭС учун кредити келишувига ўзгартиришларни маъқуллагани ҳақида хабар берган эди.

Янгиликлар лентаси
0