Улкан анаконда ва тимсоҳ ўртасидаги жанг видеога олинди

© Sputnik / Андрей Соломонов / Медиабанкка ўтишПарагвайская анаконда
Парагвайская анаконда  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бразилияда улкан анаконда ва тимсоҳ ўртасидаги жанг видеога олинди. Маҳаллий аҳоли тимсоҳни қутқариб қолишди.

ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Бразилияда маҳаллий аҳоли улкан анаконда бўғиб, ютмоқчи бўлган аллигаторни қутқарди, деб хабар берди NDTV.

Видеода анаконданинг тимсоҳни ўраб олгани ва уни ютмоқчи бўлгани акс этган.

Гувоҳ Дернандо Райснинг сўзларига кўра, одамлар хавфли ҳайвонларни арқон билан аҳоли пунктидан судраб чиқишди. Улар йиртқичларни ажратиб олишга ҳам муваффақ бўлишди.

Видео ижтимоий тармоқда тезда тарқалмоқда. Баъзи фойдаланувчилар табиий жараёнига гувоҳлар аралашганидан норозилик билдирган.

Янгиликлар лентаси
0