Россияда ҳавода COVIDни аниқлайдиган аппарат яратилди

© РФПИ и Центр имени Гамалеи / Медиабанкка ўтишЛаборатория Центра им. Гамалеи
Лаборатория Центра им. Гамалеи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Детектор-БИО" бир вақтнинг ўзида тўлиқ автоматик равишда ҳавода 86 хил вирус ва бактериал юқумли қўзғатувчиларни ҳамда токсинларни аниқлашга қодир.

ТОШКЕНТ, 27 авг - Sputnik. С.А.Зверев номидаги Красногорск заводи (КМЗ, "Ростех"нинг “Швабе” холдинги таркибида) "Армия-2020" форумида ҳаводаги вирусларни, шу жумладан COVID-19ни, аниқлайдиган Россияда биринчи аппаратни, тақдим этди, деб маълум қилди РИА Новости билан интервьюда корхона бош директори Александр Новиков.

Унинг сўзларига кўра, "Детектор-БИО" тиббий-биологик аппарати нафақат вируслар, балки бактериялар ва токсинлар мавжудлигини ҳам аниқлашга қодир.

"Бу РФ ССВнинг Н.Ф.Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази билан қўшма ишланмадир. Ушбу мослама ёрдамида ҳаво намуналарини автоматик равишда таҳлиллаш, патогенлар концентрацияси ва бошқа омилларга қараб, 10 дан 30 минутгача давом этади", - деди Новиков.

Ушбу қурилманинг давлат синовлари июн ойида якунланди, унинг сертификацияси ҳозирда тайёрланмоқда, шунинг учун унга буюртмалар ҳақида гапиришга ҳали эрта. "Аммо, бунга тайёргарлигимиз максимал даражада ва агар керак бўлса, биз харидор талаб қиладиган ҳажмда ишлаб чиқаришга тайёрмиз. Муҳими, ушбу қурилма ҳаводаги турли хил патогенларга таъсирчан бўлиши, шунинг учун уни фуқаролик мақсадларида ҳам, биологик хавфсизликни таъминлаш учун ҳам қўллаш мумкин". - деди завод бош директори.

"Швабе" холдинги матбуот хизматида РИА Новости-га тушунтиришларича, "Детектор-БИО" - бу ноёб маҳаллий ишланма бўлиб, унинг ички бозорда аналоглари йўқ. "Ростех" ва Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасидаги технологик ҳамкорлик доирасида "Швабе" етакчи илмий ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилган биологик хавфсизлик ишланмаларини ва кичик ва ўрта бизнесни жалб қилган ҳолда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг прототипларини саноат кўламида ишлаб чиқариш бўйича интеграцион маркази вазифасини бажаради.

"Детектор-БИО" бир вақтнинг ўзида тўлиқ автоматик тарзда 86 ҳил вирусли ва бактериал характердаги юқумли қўзғатувчиларни, шунингдек атроф ҳаводаги токсинларни аниқлашга қодир. Таҳлил икки мустақил усул орқали амалга оширилади - реал вақт режимида полимераза занжири реакцияси ва иммунофлоуресценция усулида. Қурилма одамлар оммавий тўпланиши жойларида, оммавий тадбирлар ўтказилиши пайтида, инфратузилма иншоатлари, метро, аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва транспорт-кўчиш узелларида хавфсизликни таъминлашга мўлжалланган.

Янгиликлар лентаси
0