10:55 20 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Дунёда
Ҳавола олиш
62710

Вьетнамлик қария 12 ёшидан бери сочини кесмаган. Сочларини парваришлашга қариянинг 62 ёшли кенжа ўғли ёрдам беради.

ТОШКЕНТ, 27 авг - Sputnik. Вьетнамлик қария Нгуен Ван Чин қарийб 80 йилдан бери сочини кестирмаган ва ҳозирда сочларининг узунлиги беш метрга етди, деб хабар бермоқда Reuters агентлиги.

Агентлик маълумотларига кўра, эркак 12 ёшидан бери сочини кестирмаган. Ҳозирда у 92 ёшда.

Қария туғилганидаги ҳолат бузилмай қолишлиги кераклигига ишончи комил. Қариянинг фикрига кўра, унинг узоқ умр кўриши сочларига бевосита боғлиқ.

"Агар сочларимни олиб ташласам, мен ўламан. Мен сочларимда ҳеч нарсани ўзгартирмай ўз ҳолича қолдираман, ҳатто тарамайман ҳам", - деди Чин.

Қария сочларини тоза тутади ва рўмол билан ўраб олган. Эркакнинг айтишича, сочларини ўстириш унинг асосий вазифаси.

Вьетнамлик қариянинг кенжа ўғли, 62 ёшли Луом, унинг сочларини парваришлашга ёрдам беради. У отасининг сочлари муқаддас ва уни кесиш мумкин эмаслигига амин.

Асосий мавзулар