400дан ортиқ нишлар: хитойлик аёл асаларилар галаси ҳужумидан сўнг омон қолди

Oбуна бўлиш
Шифокорлар таъкидига кўра, асаларилар ҳужумига дуч келинган вақтда ҳотиржамликни сақлаш лозим, ҳашаротлардан қочиш ярамайди, акс ҳолда улар янада кўпроқ агрессияни намоён этишлари мумкин

ТОШКЕНТ, 29 авг - Sputnik. Хитойда шифокорлар фермада меҳнат қилган аёл танасидан 400дан ортиқ асалари нишларини чиқариб олдилар. Маълум бўлишича, аёл асаларилар ҳужумига дуч келган, деб хабар бермоқда Рен ТВ Daily Mailга таянган ҳолда.

Нашр маълумотига кўра, аёл дала ишлари вақтида жабрланган. Юз берган ҳодисадан сўнг, аёл чарчоқ, бош оғриғи ва нафас олишининг қийинлашувидан шикоят қилгач, яқинлари уни клиникага олиб боришга қарор қиладилар.

"Беморни олиб келишганида, унинг боши, бўйни ва елкалари бир талай нишлар билан қопланган эди", – деди журналистларга тез ёрдам шифокори Вэн Цзяньву.

Айни вақтда аёл саломатлиги барқарор, дея баҳоланмоқда.

Шифокорлар таъкидига кўра, асаларилар ҳужумига дуч келинган вақтда ҳотиржамликни сақлаш лозим, ҳашаротлардан қочиш ярамайди, акс ҳолда улар янада кўпроқ агрессияни намоён этишлари мумкин

Янгиликлар лентаси
0