13:31 29 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Дунёда
Ҳавола олиш
846 0 0

Таъкидланишича, Ўзбекистон биринчи сентябрдан эпидемиологик вазият барқарорлашган мамлакатлар рўйхатига киритилади.

ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Биринчи сентябрдан Ўзбекистон фуқароларига Қирғизистонга кириш рухсат берилади. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Ўзбекистон биринчи сентябрдан эпидемиологик вазият барқарорлашган мамлакатлар рўйхатига киритилади.

“Ўзбекистон 1 сентябрдан коронавирус инфекцияси камайиши ва эпидемиологик вазият барқарорлашгани кузатилаётган хорижий давлатлар рўйхатига 32-мамлакат сифатида киритилади”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон 31 мамлакат фуқаролари учун ўз чегарасини очгани хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар