Яқин кунларда кўп қаватли уй катталигидаги астероид Ерга яқинлашади

© NASA/Goddard/University of ArizonaФотография астероида. Архивное фото
Фотография астероида. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Астероид 1 сентябрь куни учиб ўтади. Осмон жисмининг катталиги 22 метрдан 49 метрга етади. У сайёрага 120 минг километр атрофидаги масофада яқинлашади.

ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Эҳтимолий хавфли 2011 ES4 астероиди 1 сентябрь куни Ерга яқинлашади. Бу ҳақда NASA хабар қилмоқда.

Агентлик маълумотига кўра, астреоиднинг Ерга яқинлашиши Москва вақти билан соат 19:12 дақиқада кутилмоқда. Осмон жисмининг катталиги 22 метрдан 49 метрга етади.

У сайёрага 120 минг километр атрофидаги масофада яқинлашади. Бу Ердан Ойгача бўлган масофадан 3,2 марта қисқарироқ. Ердан Ойгача бўлган масофа 384,4 минг километрни ташкил этади. Астероиднинг тезлиги сониясига 8,16 километрни ташкил этади.

2011 ES4 астероиди 2011 йил 2 мартда кашф этилган. У “Аполлон” гуруҳига мансуб.

Янгиликлар лентаси
0