12:11 20 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Дунёда
Ҳавола олиш
533 0 0

Россиялик климатологлар келаётган қиш қаттиқ ва совуққа бой бўлишини ва биринчи совуқ об-ҳаво ноябр ойининг бошларида келиши мумкинлигини хабар қилишди.

ТОШКЕНТ, 31 авг - Sputnik. Синоптикларнинг таъкидлашича, Россияда яқинлашиб келаётган қиш катта эҳтимоллик билан "қаттиқ" бўлади, шу билан бирга куз ҳам салқин бўлади, деб хабар беради РИА Новости.

Климатолог, география фанлари номзоди Екатерина Пестрякованинг сўзларига кўра, биринчи қаттиқ совуқлар ноябр ойидаёқ келиши мумкин, шунинг учун россияликлар жавонларидан иссиқ кийимларни анча олдин олишларига тўғри келади.

"Қиш қаттиқ бўлишининг эҳтимоллиги деярли 90%, чунки бу йилги ёз иссиқ бўлди", - деди Пестрякова.

Аммо бундай прогнозга қарамай, климатологнинг қўшимча қилишича, гарчи эрта қаттиқ совуқлар жиддий бўлса ҳам, бутун қиш давомида туриши амримаҳол.

"Узоқ ёмғирларга қараганда, ҳаво илиши ҳам бўлади. Бизда одатда қишнинг бошланишининг ўртача санаси ҳар доим 7-чи ноябрга тўғри келади, лекин сўнгги ўн йилликда у кечроқ бошланди. Менимча, бу йил, ноябрда, қиш бошланиб бўлади", - дея таҳмин қилади эксперт.

Унинг сўзларига кўра, дастлаб Гидрометеорология Маркази ҳам келаётган қишда кучли совуқлар бўлиши ҳақида хабар берган эди. Бундан ташқари, кузги илиқлик фақат дастлабки бир неча кун давом этади, ундан кейин аста-секин ҳаво совуши бошланади.

Аввалроқ, гидрометеорологлар Россиядаги “бабье лето” (ҳазонрезги-таҳр.) энди келишини, аммо унинг албатта сентябр ойининг ўрталарида рўй бермаслигини айтиб беришди.

Асосий мавзулар