08:12 25 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Дунёда
Ҳавола олиш
350 0 0

Россиянинг бир неча ҳудудида “Ислом давлати”* жангарилари учун пул тўплаган олти кишидан иборат гуруҳ қўлга олинди.

ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Россияда олти киши “Ислом давлати”* жангарилари учун пул тўплаганлик учун қўлга олинди. Бу ҳақда Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) матбуот хизмати хабар қилди.

“Москва, Москва вилояти, Доғистон Республикаси, Красноярск ўлкаси ва Ханти-Мансийк автоном округи ҳудудида ИД* эҳтиёжи учун маблағ йиғиш ва уни жўнатишни амалга оширган яширин ячейканинг жиноий фаолиятининг олдини олиш амалиёти ўтказилди”, - дейилган хабарда. Ундан РИА Новости иқтибос келтирган.

Қўлга олинганлардан алоқа воситалари ва тўлов воситалари мусодара қилинган. Тергов маълумотига кўра, улар Суриядаги ИШИД* жангариларини молиялаштириш учун маҳкум қилинган жиноий гуруҳ аъзолари билан алоқаси бўлган.

Россия Тергов қўмитасининг хабарига кўра, қўлга олинганлар 2016 йилдан 2017 йил июнь ойигача террорчиларни молиялаштириш билан шуғулланишган. Жами улар камида ярим миллион рубль тўплашган.

Россия ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноий иш очилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

* “Ислом давлати” (ИД, ИШИД) – Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти

Асосий мавзулар