02:02 28 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Дунёда
Ҳавола олиш
40610

Албатта, фақат ўтмишга боғланиб қолмаслик керак, лекин фақат тарихга таянган ҳолда келажак сари ҳаракат қилиш мумкин, деди Путин.

ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Тарихни кўчиришга рози бўлаётганларни коллаборационистлар деб аташ керак, деди Россия президенти Владимир Путин.

"Уруш вақти душман билан ҳамкорлик қилганларни - ҳар доим ҳамма жойда коллаборационистлар деб аташган. Ҳозир эса эса тарихни қайта кўчириш ташаббусларига розилик бераётганлар - бугунги кун коллаборационистлари деб аташ керак", - деди Путин. 

Россия президентининг сўзларига кўра, хотирани сақлаб қолиш - давлат миқёсида муҳим бўлган вазифадир: албатта фақат ўтмишга боғланиб қолмаслик керак, лекин фақат унга таянган ҳолда келажак сари ҳаракат қилиш мумкин. 

"Биз ҳаммамиз ўз қаҳрамонларимизни ҳурмат қиламиз, уларнинг қаҳрамонликлари ва матонати олдида тиз чўкамиз. Биз улар ҳақида қанчалик чуқур билимга эга бўлар эканмиз, шунчалик яхши тушунамизки: урушдан мураккаб ва қайғули фожеа йўқ. У келажакни тортиб олишга, орзулардан воз кечишга ҳаракат қилади ва тақдирларни синдиради. Ҳеч кимни аямайди", - деди Путин. 

Президент айтишига кўра, ўн йилдан сўнг қандай касб-ҳунарлар керак бўлишини ва бугун биринчи синфга борган болалар нималарни ўрганишини ҳеч ким билмайди, лекин давлат тарихи, унинг маданияти ва урф-одатлари ишончли маёқ бўлиб қолади. 

Асосий мавзулар