Путин СССР халқларининг оммавий йўқ бўлишига нима олиб келган бўлиши мумкинлигини айтди

© Sputnik / Yuryi Abramochkin / Медиабанкка ўтишПервомайская демонстрация трудящихся на Красной площади в Москве, 1988 год
Первомайская демонстрация трудящихся на Красной площади в Москве, 1988 год - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия президентининг сўзларига кўра, Улуғ Ватан Урушида шаҳарлар жангсиз таслим бўлиши, СССР ва Россия халқларининг оммавий йўқ бўлиб кетишига олиб келган бўлишини мумкин эди.

ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Улуғ Ватан Урушида шаҳарлар жангсиз таслим бўлганида, бу СССР ва Россия халқларининг оммавий йўқ бўлиб кетишига олиб келган бўлишини мумкинлигини маълум қилди.

“Агар биз, айримлар бугун ўйлаётгандек, гўёки жангчиларимиз ҳаётини сақлаб қолиб, шаҳарлар, аҳоли пунктларимизни жангсиз таслим қилганимизда, пировардида бу жангда ютқизган бўлар эдик. Ва бу Собиқ Иттифоқ ва бугунги Россия Федерациясининг деярли барча халқларининг оммавий йўқ бўлиб кетишига олиб келган бўлар эди – мана сизу бизнинг ота-боболаримиз қўлга киритган Ғалаба қиймати ва муҳимлиги”, - деди Путин. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Шунингдек, у хотирани сақлаш давлат аҳамиятига эга вазифа эканини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия етакчиси тарихни кўчиришга рози бўлаётганларни коллаборационистлар деб атагани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0