11:32 20 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Дунёда
Ҳавола олиш
311 0 0

Сўнгги сайловларда ғолиб чиққан Черногория мухолифати раҳбари "Тарихий ва иқтисодий алоқалар туфайли Россия яхшироқ муносабатга лойиқ" деди.

ТОШКЕНТ, 1 сен - Sputnik. Черногория томонидан Россияга қарши санкцияларни қўллаб-қувватлаш, бу хато бўлган, деди "Черногория келажаги учун" энг йирик мухолифат коалицияси етакчиси Здравко Кривокапич РИА Новостига.

"Биз кичик давлатмиз, қанчалик хоҳламайлик, глобал даражада ҳеч қандай таъсирга эга эмасмиз. Айтишадику, кимдир ўт ўради, кимдир сув ташийди. (таҳр. серб мақоли, маъноси: катта, кучли эркаклар ўт ўради, ёш болалар ёки аёллар уларга сув олиб келади). Шунинг учун, биздек кичик мамлакат биринчилардан бўлиб санкция киритиши мумкин эмас", - деди мухолифт етакчиси. 

Кривокапич айтишига кўра, санкциялар биринчи навбатда Сербиянинг ўзи учун иқтисодий йўқотишларга олиб келади. 

Унинг сўзларига кўра, COVID-19 туфайли Черногория ўз чегараларини Россия, Сербия, Босния ва Герцеговина фуқаролари учун бир ойга ёпиши - хато бўлган. Айнан ушбу уч давлатлар фуқаролари Черногорияга ташриф буюрадиган энг кўп сонли туристлардир.

"Эслатиб ўтаман, биз Plantaze виноларини экспорт қилар эдик, бизга келаётган туристларнинг аксарияти эса сербияликлар, Босния ва герцоговиналиклар ҳамда россияликлар эди", - деди сиёсатчи. 

Олдинги чиқишларида Кривокапич "Россия тарихий алоқалари ҳамда Сербия иқтисодиётига қўшган ҳиссаси туфайли - яхшироқ муносабатга лойиқ" деган эди.  

Эслатиб ўтамиз, 30 август куни Черногорияда сайловлар бўлиб ўтди. Дастлабки хабарларга кўра, мухолифат сўнгги 30 йил ичида илк бор ҳукумат бошида бўлган Социал-демократик партиядан ва президент Мило Жукановичдан кўра кўпроқ овоз олишга муваффақ бўлди. Душанба куни бўлиб ўтган сайловлар кузатувчилар томонидан қонуний деб топилди.

Шундан сўнг "Черногория келажаги учун" коалицияси етакчиси Здравко Кривокапич, URA мухолифат ҳаракати Дритан Абазович ва "Демократов" етакчиси Алекс Бечич учрашув ўтказишди ва бўлажак ҳукумат доирасида қандай ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.

 

Асосий мавзулар