01:15 28 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Дунёда
Ҳавола олиш
269 0 0

Қодировнинг айтишича, тайинлов қарори Чеченистон маданият вазири Хож-Бауди Дааев ташаббуси билан қабул қилинганини таъкидлаган

ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Айшат Қодирова Чеченистон маданият вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар қилди регион раҳбари Рамзан Қодиров.

"Айшат Қодирова Чеченистон Республикаси маданият вазири биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди", - деб ёзган у ўзининг Telegram-каналида.

Чеченистон раҳбари сўзларига кўра, Қодирова энг мураккаб лойиҳалар билан ишлаш тажрибасига эга. Рамзан Қодиров Айшат коллекциялари кўплаб давлатларда қадрланадиган модалар уйига раҳбарлик қилганини, бутун дунёга чечен урф-одатлари ва анъаналарини намойиш этганини эслатиб ўтган.

Республика раҳбари шунингдек, Қодирова Чеченистон филармонияси ривожига ҳисса қўшганини қўшимча қилган. Март ойида у "Чечен Республикаси олдида кўрсатган хизматлари учун", медали билан билан тақдирланган.

Қодировнинг айтишича, тайинлов қарори Чеченистон маданият вазири Хож-Бауди Дааев ташаббуси билан қабул қилинганини таъкидлаган.

Асосий мавзулар