13:04 21 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Дунёда
Ҳавола олиш
999 0 0

НАТО “Blackjack” деб ном берган Ту-160 самолёти Америка Қўшма Штатларида Россиянинг энг хавфли самолёти деб тан олинди.

ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Ту-160 стратегик ракета ташувчи бомбардимончи Россиянинг энг хавфли ҳарбий самолёти саналади. Ҳарбий эксперт Петр Бутовский Американинг “Aviation Week & Space Technology” журналига шундай фикрни билдирди.

Бутовский Ту-160 ни дунёдаги энг катта ҳарбий самолёт деб атади. У бомбардимончининг жанговар хусусиятларига тўхталиб, олдинда турган модернизациядан кейин самолёт орттирилган узоққа учиш Х-БД ракетасини олишини таъкидлади.

Эксперт ҳозирда Россия Ҳаво космик кучлари таркибида 17 дона ракета ташувчи Ту-160 борлигини эслатди, лекин мамлакат Мудофаа вазирлиги 2027 йилга келиб яна ўн дона бомбардимончини етказиб беришга шартнома тузган.

Шунингдек, муаллиф Ту-160 нинг Сурияда терроризмга қарши кураш курашда иштирок этгани ва Венесуэла ва Жанубий Африкага парвозларини ёдга олди.

Асосий мавзулар