06:29 30 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Дунёда
Ҳавола олиш
329 0 0

Германия “Шимолий оқим-2” қурилишини қўллаб-қувватлайди ва АҚШ санкциялари ноқонуний деб ҳисоблайди.

ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Германия “Шимолий оқим-2” қурилишини қўллаб-қувватлайди ва АҚШ санкциялари ноқонуний деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Германия канцлери Ангела Меркель Штральзунд шаҳридаги чиқиши давомида маълум қилди. Унинг сўзларидан “Ostsee-Zeitung” газетаси иқтибос келтирган.

“Федерал ҳукумат ҳамиша газ қувури қурилиши тарафдори бўлган. Америкаликларнинг экстерриториал сакцияларини ноқонуний деб ҳисоблаймиз”, - деди канцлер.

АҚШ “Шимолий оқим-2” лойиҳасига қарши чиқмоқда, чунки Европага ўзининг суюлтирилган табиий газини зўрлаб ўтказмоқчи. Июль охирида АҚШ Сенати “Шимолий оқим-2” қувурига қарши қўшимча чекловчи чораларни кўзда тутувчи янги мудофаа бюджетини тасдиқлади. Унга мувофиқ амалдаги санкциялар қувурларни ётқизиш билан шуғулланаётган ташкилотларга ва улар билан боғлиқ суғурта компанияларига нисбатан қўлланилади. Бу Швейцариянинг Allseas компаниясининг лойиҳада иштирок этишдан бош тортишга мажбурлади. Шундан сўнг АҚШ газ қувурини қуришда ёрдам берганлик учун компанияларга бир неча марта таҳдид қилди.

Август бошида америкалик сенатор Тед Круз ва унинг икки ҳамкасби Германиянинг Засниц шаҳридаги Sassnitz GmbH бандаргоҳига нисбатан санкция киритиш билан таҳдид қилган эди. Мактубда бандаргоҳ газ қувурини ётқизишни давом эттирса, “молиявий инқирозга” юз тутиши мумкинлиги ёзилган.

Асосий мавзулар