Тожикистон ҳукмрон партияси Эмомали Раҳмонни президентликка номзод сифатида кўрсатди

© Пресс-служба президента ТаджикистанаПрезидент Таджикистана Эмомали Рахмон
Президент Таджикистана Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистоннинг амалдаги президенти бу йилги сайловларда иштирок этади. Эмомали Раҳмон номзодини Тожикистон Халқ демократик партияси илгари сурди.

ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Тожикистон ҳукмрон Халқ демократик партияси ўзининг раиси, амалдаги давлат раҳбари Эмомали Раҳмонни президентликка номзод сифатида кўрсатди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Раҳмон номзодини партиясининг навбатдан ташқари қурултойида барча минг нафар делегат бир овоздан маъқуллаган. Қурултой ишида мамлакат етакчиси иштирок этмаган. Ўша пайт Раҳмон Тожикистон Миллий гвардиясининг 25 йиллигига бағишланган тантаналарда иштирок этган.

Аввалроқ Эмомали Раҳмон Тожикистон Мустақил касаба уюшмалари федерацияси ва республика Ёшлар иттифоқи томонидан президентликка номзод сифатида кўрсатилган эди.

Здание правительства республики Таджикистан - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистонда президент сайлови санаси маълум бўлди

Мамлакатнинг еттита сиёсий партиясидан бештаси ўз номзоди илгари сурган: Рустам Латифзода Аграр партиясидан, Абдуҳалим Ғаффоров Социалистик партиясидан, Саиджаъфар Усмонзода Тожикистон Демократик партиясидан, Рустам Раҳматзода Тожикистон Иқтисодий ислоҳотлар партиясидан номзод қилиб кўрсатилган.

Мамлакат Коммунистик партияси 5 сентябрь куни бўлиб ўтадиган қурултойида ўз номзодини тақдим этади.

Тожикистон Социал-демократик партияси ўз номзодини қўймасликка ва президент сайловларини бойкот қилишга қарор қилди.

Жорий йил 11 октябрь куни Тожикистонда навбатдаги президент сайловлари бўлиб ўтади. Бу мамлакат Мустақилликни қўлган киритгандан кейинги олтинчи президент сайловларидир. 1994 йилдан бошлаб барча сайловларда Раҳмон ғолиб бўлган. Президент яширин овоз бериш йўли билан етти йилга сайланади.

Янгиликлар лентаси
0