01:26 28 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Дунёда
Ҳавола олиш
618 0 0

Халқаро гўзаллик танловлари навбатма-навбат тадбирлар келгуси - 2021 йилга қолдирилаётгани ҳақида эълон қилишни бошлади

ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Ҳозирга қадар маълум бўлишича, учта йирик танловлар - "Дунё гўзали", "Коинот гўзали" ва "Мисс Интернешнл - 2020" 2021 йилга қолдирилди.

COVID-19 пандемияси муносабати билан, "Дунё гўзали" ташкилотчилари жорий йилда танловни бекор қилишга мажбур бўлдилар, чунки танлов иштирокчи бўлган соҳибжамолларнинг аксарияти ёпиқ чегаралар туфайли иштирок эта олмайдилар.

Ҳозирда мавжуд маълумотларга кўра, "Дунё гўзали" танлови бир йилдан сўнг, 2021 йилнинг октябрида бўлиб ўтади, ҳозирча эса тадбир ташкилотчилари иштирокчилар ва томошабинлар соғлиғини хатар остига қўймоқчи эмас.

Шунингдек, 69-марта ўтказилиши кутилаётган "Коинот гўзали - 2020" халқаро танлови 2021 йилнинг феврал-март ойларида ўтказилиши лозим. 20 нафар иштирокчиларнинг барчаси танлаб бўлинган.

Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган "Мисс интернэшнл - 2020" январ ойидан октябрга қолдирилган эди, эндиликда эса 2021 йилда ўтказилиши маълум бўлди. Танловнинг ушбу кечиктирилиши тарихда иккинчи марта содир бўлмоқда.

Халқаро гўзаллик танлови 60-марта ўтказилади ва ўз юбилейини Япониян инг Йокогама шаҳрида нишонлайди, гала-концерт келгуси йил октябрида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Асосий мавзулар