Туркияда теракт уюштирган Абдулқодир Машариповга 1368 йил қамоқ жазоси берилди

© AFP / YASIN AKGULМашины скорой помощи возле места теракта в Стамбуле
Машины скорой помощи возле места теракта в Стамбуле - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Истанбул тунги клубида қонли теракт амалга оширган, келиб чиқиши ўзбекистондан бўлган Абдулқодир Машариповга 40 маротаба умурбод қамоқ жазоси белгиланди.

ТОШКЕНТ, 8 сен - Sputnik. Туркияда теракт уюштирган ўзбекистонлик Абдулқодир Машариповга 1368 йил қамоқ жазоси берилди, деб хабар қилмодқа Анадолу агентлиги. 

Эслатиб ўтамиз, Абдулқодир Машаирпов 2017 йил янги йил арафасида Истанбулдаги Reina тунги клубига автомат билан бостириб кириб одамларни ўққа тутган. Ҳужум оқибатида 39 киши қурбон бўлган эди ўнлаб одамлар жароҳат олган эди. Кейинроқ ушбу теракт учун жавобгарликни "Исломий давлат" террорчи гуруҳи ўз зиммасига олди. 

Машариповнинг ўзи ушбу терактни диний қарашлари туфайли амалга оширганини хабар қилган бўлсада, Туркия манбаалари Машаирпов амалга оширган жинояти учун 150 минг АҚШ доллари миқдорида тўлов олганини таъкидлашмоқда. 

Истанбул суди Машариповни 39 кишининг ўлимида, 79 кишининг ҳаётига тажовуз қилишда, Конституцияни бузишда, ноқонуний қурол олиб юришда ва террорчи ташкилотга аъзо бўлишда айблади ва 1368 йил қамоқ ҳамда 375 минг лира жарима тўлашга маҳкум қилди.

Турция обнародовала имя узбекистанца, организовавшего теракт в Стамбуле - Sputnik Ўзбекистон
Машарипов Истанбулдаги тунги клуб терактидаги айбини инкор этмоқда

Ундан ташқари суд теракт уюштиришда ёрдам берган Ильёс Машариповни ҳам 1432 йил қамоқ жазосига маҳкум қилган.

Ундан ташқари, суд Машариповнинг хотини Зарина Казанлаева ҳамда террорчи ташкилот аъзоси бўлган Ясир Мохаммед Салем Радаунни 12 йил қамоқ жазосига маҳкум қилган. 

Машарипов билан бирга яшаган Тене Траорега 7 йил, террорчи ташкилот аъзо бўлган Джелил Челикка 10 йил қамоқ жазоси берилган.

Янгиликлар лентаси
0