05:37 19 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB137.65
  • EUR12194.82
  • USD10295.33
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1149)
24410

Россия коронавирусга қарши нафақат ўз ҳудудида курашмоқда, балки бошқа мамлакатларга ҳам ёрдам қўлини чўзмоқда. Сентябрга келиб бундай давлатлар сони 39 тага етди.

ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Алексей Стефанов. Россия 39 та давлатга бир миллиондан зиёд коронавирусни аниқловчи тест юборди. Уларнинг 66 фоизи МДҲ мамлакатлари, Абхазия ва Жанубий Осетияга тўғри келади.

Роспотребнадзорнинг Sputnik агентлигига маълум қилишича, дунёнинг турли бурчакларидаги тиббиёт муассасалари 1 066 200 та текширишга 10 662 та тўплам ва 1 054 700 та текшириш синовга тайёрлаш учун реагентлар олган.

Ёрдамнинг кўп қисми Россия қўшнилари (МДҲ мамлакатлари, Абхазия ва Жанубий Осетия) олган. Жами 699 700 текширишга 6 977 та тўплам, ва 737 200 та текширишга реагентлар.

Помощь РФ Узбекистану и другим странам в борьбе с коронавирусом
Помощь РФ Узбекистану и другим странам в борьбе с коронавирусом

МДҲ орасида энг кўп тест, COVID-19 лаборатория ташхиси учун реагентлар ҳамда ўтказиш пунктларини жиҳозлаш учун термометрларни Қирғизистон олган: 157 000 та текширивга 1570 та тўплам, 157 000 та текшириш синовга тайёрлаш учун реагентлар, тана ҳароратини контактсиз ўлчаш учун 10 дона ускуна.

Иккинчи ўринда Ўзбекистон – 138 500 та текширувга 1385 та тўплам, 138 500 та текшириш синовга тайёрлаш учун реагентлар.

Учинчи ўринда Арманистон – 100 000 та текширишга 1000 та тўплам, 128 500 та текшириш синовга тайёрлаш учун реагентлар, тана ҳароратини контактсиз ўлчаш учун 7 дона ускуна.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1149)

Асосий мавзулар