14:59 31 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Дунёда
Ҳавола олиш
52520

Таъкидланишича, вакцина барча зарурий лаборатория синовларидан ўтган ва яқин кунларда Россия минтақаларига етказиб берилади.

ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинасининг биринчи партияси кенг муомалага чиқарилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Россия ССВ матбуот хизмати хабарига кўра, яқин кунларда у Россия минтақаларига етказиб берилади.

Таъкидланишича, вакцина барча зарурий лаборатория синовларидан ўтган.

Август ойида Россияда дунёда биринчи бўлиб Гамалея номидаги марказ томонидан яратилган COVID-19 га қарши вакцина рўйхатга олинди ва у “Спутник V” деб номланди.

Вакцинани синаш жараёнида иштирокчиларнинг юз фоизида иммун жавоби ҳосил бўлди ва уларда ножўя асоратларни келтириб чиқмади.

Шу билан бирга, эмланган кўнгиллилардаги антитаначалар даражаси касалланганларга қараганда 1,4-1,5 баробар кўп бўлган.

Теглар:
Россия, коронавирус, вакцина

Асосий мавзулар