Лукашенко Россия билан интеграцияни давом эттиришга тайёрлигини билдирди

© Пресс-служба президента Республики Беларусь / Медиабанкка ўтишПрезидент Белоруссии Александр Лукашенко
Президент Белоруссии Александр Лукашенко - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Беларусь президенти Александр Лукашенко Минск Россия билан интеграцияни давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко Минск Россия билан  интеграцияни давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди, лекин бунинг учун Иттифоқ давлат доирасидаги барча лойиҳалар ишга тушиши зарур.

Мы перехватили интересный разговор: Лукашенко заявил о фальсификации отравления Навального - Sputnik Ўзбекистон
Лукашенко ўз лавозимида "бироз кўп қолиб кетганини" тан олди

Бу ҳақда бугун Лукашенкодан интервью олган россиялик журналистлар таркибида бўлган “Говорит Москва” радиостанциясининг бош муҳаррири Роман Бабаян ўзининг телеграм каналида маълум қилди.

“Биз Россия билан интеграцияни давом эттиришга тайёрмиз, лекин аввалига барча институтлар ва Иттифоқ давлат доирасида аллақачон мавжуд бўлган барча лойиҳалар ҳақиқатан ишга тушиши зарур”, - дея у Лукашенко сўзларидан келтирган.

1999 йил 8 декабрь куни Москвада Россия ва Беларусь президентлари Борис Ельцин ва Александр Лукашенко Иттифоқ давлат тузиш тўғрисидаги шартномага имзо чеккан эди. У 2000 йил 26 январь куни икки мамлакат парламентлари томонидан ратификация қилингандан сўнг кучга кирди. Иттифоқ давлат тузиш жараёни ягона иқтисодий майдон, ягона валюта, умумий бюджетни шакллантириш, ташқи ва ижтимоий сиёсатни мувофиқлаштирган ҳолда олиб боришни назарда тутади.

Янгиликлар лентаси
0