11:47 20 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Дунёда
Ҳавола олиш
473 0 0

Хитой компанияси ишлаб чиққан ўзи қораюувчи ойна, бугунги кундаги мавжуд аналогларига қараганда жуда кўп устуворликларга эга.

ТОШКЕНТ, 9 сен - Sputnik. Хитойнинг BOE корпорацияси янги интеллектуал ойна ишлаб чиқди. Smart Dimming деб номаланадиган ушбу ойнанинг қоралигини бир неча сония ичида ўзгартириш мумкин. 

BOE компанияси таъкидлашига кўра Smart Dimming ойна бошқа технологияларга қараганда қуйидаги устуворликларга эга: 

  1. Чексиз қорайтириш имконига эга: нур ўтказиш даражаси 1%дан кам бўлиши мумкин 
  2. Энергия тежамкор: кучланиш <12 В, қуввати - 2 Вт/м2
  3. Юқори шаффофлик: кўкимтир ранги йўқ ва ҳар қандай бурчак остида ўзгармайди 
  4. Қорайтириш даражасини бошқариш қулай: автоматик/қўлда/дастур орқали
  5. Турли шакл ва ҳажмда бўлиши мумкин
  6. Ташқи қўриниши қора ёки кулранг бўлиши мумкин
  7. Товуш ва ҳароратдан яхши изоляция қилади

Ушбу хусусиятлари туфайли ушбу "Ақлли" ойна нафақат автомобиллар ён ёки тепа ойнаси сифатида, балким биноларда, анжуманлар залида хоналарни ажратиш, офисларда ва бошқа жойларда ҳам фойдаланиш мумкин. 

Албатта бугунги кунда ҳам қорайтириладиган ойналар ишлаб чиқарилмоқда ва энг қиммат автомобилларга ўрнатилмоқда. Ҳозир улар қуйидаги технологиялар асосида ясалади: PDLC (полимер дисперсион суюқ кристалл), EC (электрохром) ва SPD (муаллақ заррачалар). Ушбу технологияларнинг ҳар бири ўзига яраша етишмовчилик ва ноқулайликлари бўлгани туфайли кенг тарқалмаган. 

BOE томонидан ишлаб чиқилган янги технология ойна ичига киритилган махсус бўёқ молекулаларининг айланишини назорат қила олади ва уларни узоқ вақт давомида бир хил ҳолатда ушлаб тура олади ва бунинг учун нисбатан кам энергия сарфлайди. 

Асосий мавзулар