18:07 27 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Дунёда
Ҳавола олиш
387 0 0

Россия ташқи ишлар вазири чет эллик талабаларнинг Россияга кириш муддати ой охирига қадар муайян бўлишини маълум қилди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров чет эллик талабаларнинг Россияга кириш муддати ой охирига қадар муайян бўлишини маълум қилди.

Лавровнинг сўзларига кўра, Россия ТИВ ва Россия таълим вазирлигининг қўшма таклифи асосида қарор қабул қилинган.

“Биз қўшниларимиз бизга, ўқишга келаётганларнинг биринчи сафида бўлишини истаймиз. Аниқ муддатлар яқин орада муайян бўлади. Умид қиламанки, ой давомида бу масала ёпилади”, - деди у қозоғистонлик ҳамкасби Мухтар Тлеуберди билан музокаралар якунида.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил март ойи коронавирус инфекцияси тарқалиши муносабати билан хорижликларга Россияга кириш чекланган эди. Июль ойида қатор хорижлик фуқаролар тоифасига Россияга кириш рухсат берилди.

Аввалроқ Ўзбекистон карантин ва таътил вақтида ватанган қайтиш истагини билдирган бир неча юз талабаларини Россиядан олиб кетган эди.

Лавров: решение по возвращению иностранных студентов в Россию уже принято

Асосий мавзулар