04:28 19 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB137.65
  • EUR12194.82
  • USD10295.33
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1149)
166 0 0

Мамлакат президенти Сооронбай Жээнбеков икки мамлакатнинг тегишли органлари “Спутник V” вакцинасини Қирғизистонга етказиб беришга оид музокаралар олиб бораётганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Қирғизистон Россия билан “Спутник V” вакцинасини етказиб беришга доир музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда мамлакат президенти Сооронбай Жээнбеков давлат радиосига берган навбатдаги интервьюсида маълум қилди.

“Маълумки, сўнгги пайтда Россия вакцинани жорий этишни бошлади. Ишончим комилки, тез орада уни оммавий ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Биз учун вакцинани республикага олиб келиш жуда муҳим”, - деди у.

Жээнбеков икки мамлакатнинг тегишли органлари вакцинани Қирғизистонга етказиб беришга оид музокаралар олиб бораётгани қўшимча қилди.

Аввалроқ Россияда яратилган биринчи коронавирусга қарши вакцинага Қозоғистон, Тожикистон ва бошқа мамлакатлар қизиқиш билган эди.

Шунингдек, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиев мамлакат Россия вакцинасини харид қилиш имкониятини ўрганиб чиқаётганини маълум қилган эди.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1149)
Теглар:
коронавирус, вакцина, Қирғизистон

Асосий мавзулар