02:42 20 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB137.65
  • EUR12194.82
  • USD10295.33
Дунёда
Ҳавола олиш
84710

Рада депутати Владимир Зеленскийни куч билан ағдариб ташлаш жараёни бошлангани, бунинг устида собиқ президент Пётр Порошенко жамоаси иш олиб бораётганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Украинада президент Владимир Зеленскийни куч билан ағдариб ташлаш жараёни бошланди, бунинг устида собиқ президент Пётр Порошенко жамоаси иш олиб бормоқда. Бу ҳақда “Мухолифат партияси – Ҳаёт учун” партиясидан Рада депутати Ренат Кузьмин Zik телеканали эфирида маълум қилди.

“Давлат ҳокимияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда, ҳам куч тузилмаларида, жумладан, ҳам армияда амалдаги президентдан норози ва улар учун қулай фурсатда давлат тўнтарилишига қўшилишга тайёр бўлган етарлича катта гуруҳ мавжуд”, - деди депутат.

Кузьминнинг тахмин қилишича, собиқ президент фракцияси тез орада амалдаги ҳокимият хатти-ҳаракатларини текширишга оид тергов комиссиясини тузиш учун “сохта имзо тўплашни” уюштиради, мувафаққиятсизликка учрагач, амалдаги парламентни лаёқатсизликда айблайди ва одамларни кўчага чиқишга чорлайди.

Асосий мавзулар