03:02 20 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB137.65
  • EUR12194.82
  • USD10295.33
Дунёда
Ҳавола олиш
327 0 0

“Bloomberg” агентлиги хабарига кўра, “Sandvine” компанияси Беларусь ҳукуматига президент сайловлари вақтида мамлакатдаги сайтларни блоклаш учун технологиялар тақдим этган.

ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Американинг “Sandvine” компанияси Беларусь ҳукуматига президент сайловлари вақтида мамлакатдаги сайтларни блоклаш учун технологиялар тақдим этган. Бу ҳақда “Bloomberg” агентлиги ўз манбасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, АҚШ фирмаси вакиллари мамлакатнинг расмий шахслари билан учрашган, сўнгра эса Минскка зарурий жиҳозларни келтиришган.

“Sandvine” агентликка изоҳ бермаган, шунингдек, Беларусь ИИВ ҳам агентлик сўровига жавоб бермаган.

Беларусда 9 август куни президент сайловлари вақтида бутун мамлакат бўйлаб интернет билан муаммолар юзага келди. Хусусан, ёмон алоқа туфайли сайтлар, жумладан, давлат сайтлари юкланмаган. Қидирув тизимлари ва YouTube ишламаган, мессенжерларда ҳам узилиш кузатилган. 12 август куни эрталаб Минскда мобил интернет ва  ижтимоий тармоқлар иши қайта тикланган.

Асосий мавзулар