Япония янги бош вазирининг исми маълум бўлди

Oбуна бўлиш
Либерал-демократик партия Парламентда кўпчиллик овозга эга бўлгани туфайли, партия раҳбари Ёсихидэ Суга бош вазир лавозимига тайинланиши муқаррар.

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Япониянинг етакчи Либерал-демократик партиясининг раҳбари этиб Ёсихидэ Суга сайланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Синдзо Абэ - Sputnik Ўзбекистон
Япония бош вазири Синдзо Абэ истеъфога чиқмоқчи

Душанба куни бўлиб ўтган овоз беришда Ёсихидэ Суга 377та овоз тўплади. Унинг рақиблари - собиқ мудофаа вазири Сигэру Исиба 68та овоз, Фумио кисида эса - 89та овоз жамлашди. 

16 сентябр куни Япония Парламентида навбатдан ташқари овоз бериш жараёни бўлиб ўтади. Унда Ёсихидэ Суга Япония бош-вазири лавозимига тасдиқланади. Либерал-демократик партия Парламентда кўпчиллик овозга эга бўлгани туфайли Ёсихидэ Суга бош вазир лавозимига тайинланиши муқаррар. Ёсихидэ Суга аллақачон Абэ йўналишини давом эттиришини маълум қилди, дейилган хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Япония бош вазири Синдзо Абэ соғлиги ёмонлашгани туфайли бош вазир лавозимини тарк этишга қарор қилганини маълум қилган эди. 

 

Янгиликлар лентаси
0