02:13 20 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB137.65
  • EUR12194.82
  • USD10295.33
Дунёда
Ҳавола олиш
197 0 0

2019/2020 йил ўқув йилида Россияда 298 минг нафарга яқин хорижлик талаба таҳсил олган. Уларнинг аксарияти Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Хитой, Тожикистон, Украина, Ҳиндистон, Беларусь, Озарбайжон ва Қирғизистон фуқароларидир.

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Россия олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган чет эллик биринчи босқич талабалар сентябрь ойида Россияга ҳудудига киришлари мумкин. Бу ҳақда Россия таълим ва илм-фан вазири Валерий Фальков маълум қилди.

Гап сентябрь ойида чегаралари очиқ бўладиган давлат фуқаролари ҳақида бормоқда.

“Биз сентябрда биринчи босқич талабалари учун Россия Федерациясига белгиланган алгоритм бўйича кириш имкониятини очамиз, лекин фақат очиқ бўлган мамлакат фуқаролари учун”, - деди Фальков “Единая Россия” раёсати йиғилишида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Россиялик вазирнинг сўзларига кўра, давлат ҳокимияти федерал органлари, субъектлар ва ОТМлари хатти-ҳаракатининг махсус алгоритми ишлаб чиқилган. Унинг ёрдамида Россияга 25 минг нафар атрофида биринчи босқич талабалари кириши мумкин. Шу ҳафта уни маъқуллаш режалаштирилмоқда.

2019/2020 йил ўқув йилида Россияда 298 минг нафарга яқин хорижлик талаба таҳсил олган. Уларнинг аксарияти Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Хитой, Тожикистон, Украина, Ҳиндистон, Беларусь, Озарбайжон ва Қирғизистон фуқароларидир.

Шу билан бирга Россия ҳозирча фақат Туркия, Буюк Британия, Танзания, Швейцария, Миср, БАА ва Мальдив билан авиақатновларни тиклаган.

Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров чет эллик талабаларнинг Россияга қайтиши ой охирига қадар муайян бўлишини маълум қилган эди.

Асосий мавзулар