Яна бир мамлакат Россия билан чегараларини очди

© Sputnik / Ада БагианГерб и Флаг Южной Осетии
Герб и Флаг Южной Осетии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
15 сентябрдан бошлаб Жанубий Осетия ва Россия ўртасидаги давлат чегарасини кесиб ўтиш мумкин. 1 апрелда киритилган тақиқ бекор қилинди.

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Жанубий Осетия 15 сентябрдан Россия билан давлат чегарасини кесиб ўтишни қайта тикламоқда. Бу ҳақда Жанубий Осетия ҳукумати сайтида хабар қилинди.

Ўзбекистон Қозоғистон билан мунтазам авиақатновларни расман тиклади

Ҳукумат қарорига мувофиқ, 15 сентябрдан бошлаб Жанубий Осетия ва Россия ўртасидаги давлат чегарасини “Рук” назорат ўтказиш пункти орқали кесиб ўтиш одатдаги тарзда фаолият юритади.

Шунингдек, мамлакатда коронавирус туфайли жорий қилинган чекловларнинг аксарияти бекор қилинади. Мамлакатга келаётганлар учун икки ҳафталик мажбурий карантин ҳам бекор қилинмоқда.

Жанубий Осетия Россия билан чегараларини коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида 1 апрель куни ёпган эди.

Янгиликлар лентаси
0