Олимлар Венера сайёрасида ҳаёт изларини топишди

Oбуна бўлиш
Кардифф университети (Британия) ва Массачусетс технологик университети (АҚШ) олимлари Венера (Зуҳро) атмосферасида фосфин газини топишди.

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Кардифф университети (Британия) ва Массачусетс технологик университети (АҚШ) олимлари Венера (Зуҳро) атмосферасида фосфин газини топишди. РИА Новости хабарига асосан.

Планета Марс - Sputnik Ўзбекистон
Марсда ҳаёт борлигининг янги далиллари топилди

“Зуҳро атмосферасида фосфин борлиги Гавайидаги Жеймс Кларк Максвелл телескопи ва Чилидаги Атакам радиотелескоплар тизими ёрдамида кашф қилинди. Фосфин зарраларининг концентрацияси миллиардга 20 тани ташкил этди.”, - дейди олим.

Фосфин – бу рангсиз, ўта заҳарли газдир. Ер сайёрасида уни анаэроб, яъни кислород мавжудлигини талаб этмайдиган микроорганизмлар ишлаб чиқаради. 2019 йилда экзосайёралар (бошқа юлдузлар) атмосферасида фосфинни қидиришни уларда ҳаёт борлигини англатувчи белги этиб белгилаш таклиф қилинган.

Шу билан бирга, манба таъкидлашича, фосфин топилиши Венерада ҳаётнинг борлигини англатмайди, чунки газ номаълум табиий жараёнлар натижасида ҳосил бўлиши мумкин. Олимлар ҳануз газнинг биологик бўлмаган келиб чиқиш усулларини топа олмадилар.

Ученые НАСА обнаружили на Марсе странную дыру - Sputnik Ўзбекистон
Марсда ғалати ғор топилди

Кашфиёт ҳақидаги маълумотлар онлайн пресс-конференция пайтида оммага маълум қилинади, шундан сўнг " Nature" нашрида чоп этилади.

Бу Венерада ҳаёт борлиги ҳақидаги биринчи тахмин эмас. 2012 йил январ ойида “Астрономический вестник” илмий журнали, Россия Фанлар академиясининг космик тадқиқотлар институтининг бош илмий ходими Леонид Ксанфомалити совет “Венера-13” станциясининг қўниш модулидан олинган тасвирларни таҳлил қилиш бўйича мақола чоп этди.

Уларда у ҳашаротларга ўхшаш бўлган бир нечта объектларни топди, олим уларни тирик деб ҳисоблади. Бироқ, кўпчилик ҳамкасблар шубҳа билан қарашди.

Айни вақтда Россия ва АҚШ Венерага тушиш учун “Венера-Д” космик кемасини яратиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Янгиликлар лентаси
0