03:04 20 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB137.65
  • EUR12194.82
  • USD10295.33
Дунёда
Ҳавола олиш
335 0 0

Москва октябрь ойида МДҲ пойтахтлари билан парвозларни тиклаши мумкин. Гап Нур-Султон, Тошкент, Боку, Ереван ва бошқалар ҳақида бормоқда.

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Москва МДҲ мамлакатлари билан бир ой мобайнида авиақатновларни қайта тиклаши мумкин.

“Биринчи тартибли навбатда октябрь ойида МДҲ пойтахтлари билан авиақатновларни қайта тиклаш механизмлари муҳокама қилинмоқда. Гап Нур-Султон, Тошкент, Боку, Ереван ва бошқалар ҳақида бормоқда”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, биринчи бўлиб Беларусь пойтахти Минск билан парвозлар тикланиши мумкин.

Парвозлар тикланиши санаси ҳозирча аниқланмаган.

Аввалроқ Ўзбекистон 11 сентябрдан Қозоғистон, 14 сентябрдан Қирғизистон билан авиақатновларни расман тиклаган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев Ўзбекистон ва Россия ўртасида мунтазам парвозлар сентябрда қайта тикланиши мумкинлигини маълум қилган эди. Аммо буни аниқ айтиш мумкин эмас, чунки барчаси республикадаги эпидемиологик вазиятга боғлиқ.

Асосий мавзулар