03:08 24 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Дунёда
Ҳавола олиш
37101

Европарламент Алексей Навальний билан боғлиқ ҳолат туфайли Россияга қарши санкция кучайтиришни талаб қилди.

ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Европарламент Алексей Навальний билан боғлиқ ҳолат туфайли Россияга қарши санкция кучайтиришни талаб қилди.

“Европа парламенти <...> Алексей Навальний Коррупцияга қарши курашиш фонди* томонидан олиб борилган текширув натижаларига асосан коррупцияга алоқадор шахсларнинг маълумотларини йиғиш ва Европадаги активларини музлатиб қўйишга имкон берадиган бундай санкциялар механизмини яратишга қатъий суратда чақиради”, - дейилган ҳужжатда.

Бундан ташқари, Европарламенти барча ЕИ мамлакатларини "Шимолий оқим 2" газ қувури қурилишининг якунига етказишдан воз кечишга чақиради, шунингдек, инсон ҳуқуқлари бузилиш ҳолатлари учун мақсадли санкцияларни тезроқ жорий этишни талаб қилади.

Шунингдек, резолюцияда Европа Иттифоқининг Россия билан муносабатларини пухта стратегик қайта баҳолашни бошлаш ва G7 каби халқаро форумларда Москванинг изоляциясини давом эттириш зарурлиги ҳақида айтилган.

Бундан ташқари, европалик парламентарийлари Навальний билан боғлиқ вазиятни зудлик билан ЕИ, БМТ, Европа Кенгаши ва Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти (ОЗХО) иштирокида халқаро текширувни бошлашни талаб қилдилар.

Резалюцияни қабул қилиш учун 532 депутат овоз берди, 84 киши қарши овоз берди, 72 киши бетараф қолди. Европа парламентининг қарори мажбурий қонуний кучга эга эмас.

* Коррупцияга қарши курашиш жамғармаси Адлия вазирлиги томонидан чет эл агенти функцияларини бажарадиган нодавлат нотижорат ташкилотлари реестрига киритилган.

Асосий мавзулар