ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Таиландда 10 мингга яқин ўрдаклар шоли далаларини ҳашоротлардан тозлашда ёрдам бермоқда. Ушбу ҳақидаги видео интернетда тарқалди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Маълум бўлишича, Накхон вилояти фермерлари ўзаро келишувга кўра шоли далаларини ҳашоротлардан тозалаш мақсадида ўрдаклар армиясидан самарали фойдаланишмоқда. Ўрдаклар 5 ой давомида деҳқонларга далаларни қумусқалардан тозалашда ёрдам беради ва шундан сўнг ўз фермаларига қайтади.
Фермер Апиват Чалермклин айтишига қараганда ушбу амалиёт иккала томонга ҳам фойда келтирмоқда: деҳқонлар ҳашоротларга қарши турли кимёвий моддалардан фойдаланмайди, паррандачилар эса - қушларни овқатида эконом қилади.
DUCK ARMY: Drone footage captures 10,000 ducks “cleaning” rice paddies in Thailand. Farmers use the ducks to remove pests from the fields. pic.twitter.com/zwu5AqmAZk
— CBS News (@CBSNews) September 15, 2020