14:23 01 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Дунёда
Ҳавола олиш
87620

Австралия паркида учта ўрдак илонни кўлдан ҳайдаб юборди. Бу ҳолат акс этган суратлар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Австралиянинг Перт шаҳри яқинида жойлашган кўнгилочар паркда учта ўрдак йўлбарс илонни кўлдан қувиб юборишди, деб хабар қилди Daily Mail.

Ёввойи табиат суратчиси Тим Кемп кўлда заҳарли илон учта ўрдак ёнига яқинлашаётгани кўради. У қушларга ҳужум қилмоқда, деб уйлади. Аммо улар бирлашиб, илонни ўз ҳудудидан қирғоқ томон ҳайдаб юборишди.

"Мен аввал ҳеч қачон шунга ўхшаш ҳолатни кўрмаганман. Ўрдаклар ҳеч нарса хавф солмаётгани билган, деб ўйлайман. Уларнинг у ерда уялари йўқ эди. Бундан ташқари, бу қушлар илон учун жуда катта ўлжа. Назаримда, уларнинг кучи қурбақа, балиқ ва кичикроқ қушларга етади", - деди Тим.

Йўлбарс илонларнинг узунлиги икки метргача бўлиши мумкин. Уларнинг заҳри бир зумда майда ҳайвонларни ўлдириши мумкин.

Асосий мавзулар