09:36 29 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Дунёда
Ҳавола олиш
210 0 0

Аввалроқ Владимир Путин БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзлаган нутқида ташкилот ходимларига бепул вакцина тақдим этиш таклифини билдирган эди.

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Россия президенти Владимир Путинга коронавирусга қарши вакцина тақдим этиш таклиф учун миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

“Биз президент Путинга унинг ҳимматли таклифи учун миннатдорчилик билдирамиз. У тиббий хизматимиз томонидан ўрганиб чиқилади”, - дея маълум қилган БМТ бош котибининг махсус вакили офиси.

Аввалроқ Владимир Путин видеоконференция шаклида ўтаётган БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзлаган нутқида ташкилот ходимларига бепул вакцина тақдим этиш таклифини билдирган эди.

Россия дунёдаги биринчи коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини август ойида рўйхатга олди. У Гамалея номидаги марказ томонидан яратилган ва Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилмоқда.

Тирик вакцина хорижга оммавий етказиб берилмайди - Гамалея маркази директори

Шунингдек, Россияда “Вектор” маркази томонидан яратилган вакцина клиник синовдан ўтмоқда. Куни кеча Россия ССВ Чумаков номидаги Илмий марказ томонидан яратилган коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синовларига рухсатнома берди.

Асосий мавзулар