01:57 25 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Дунёда
Ҳавола олиш
162 0 0

Словакия ТИВ раҳбари Иван Корчок ўзининг Twitterида ёзишича, Лукашенко мамлакатни бошқариш учун ҳеч қандай қонуний асосга эга эмас.

ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. Словакия Европа иттифоқи давлатлари орасида биринчи бўлиб Беларус президенти Александр Лукашенконинг қонуний президентлигини тан олмаслиги ҳақида баёнот эълон қилди.

Словакия ТИВ раҳбари Иван Корчок ўзининг Twitterида ёзишича, Лукашенко мамлакатни бошқариш учун ҳеч қандай қонуний асосга эга эмас.

"Бугун (Беларус президенти сифатида) инаугурацияси бўлиб ўтган Александр Лукашенко, давлатни бошқариш учун ҳеч қандай қонуний асосга эга эмас. У Беларусда бўлиб ўтган на эркин, на адолатли ўтган президент сайловлари учун жавобгардир. Словакия Беларус фуқароларини қўллаб-қувватлайди", - деб ёзган Корчок.

Сал олдин Александр Лукашенко Беларусь президенти вазифасини бажаришга киришгани ҳақида хабар берган эдик. Беларус президенти ўзининг инаугурациясида беларус халқи у мамлакатнинг биринчи президенти бўлганидан ҳеч қачон пушаймон бўлмасликлари учун зарур бўлган барча ишни амалга оширишга ваъда берган.

Беларусда оммавий норозилик акциялари 9 августдан кейин, бўлиб ўтган президент сайловларида амалдаги етакчи Александр Лукашенко ғолиб чиққанидан сўнг бошланган эди. МСК маълумотларига кўра Лукашенко 80,1 % овоз олган. Биринчи кунларда акциялар куч тузилмалари томонидан бостирилди, норозичиларга нисбатан кўз ёш келтирувчи газ, шовқин гранаталари, водометлар, резинали ўқлар қўлланилди. Расмий маълумотларга кўра, биринчи кунларда 6,7 минг киши қўлга олинган. Республика ИИВ маълумотларига кўра, тартибсизликлар давомида юзлаб инсонлар жабрланган, шу жумладан, 130 нафар ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳам. Сайловлар якунлангач бир ой давмида акциялар ҳам иш ҳам дам олиш кунлари ўтказилди. Лукашенконинг тарафдорлари ҳам уни қўллаб-қувватлаб тадбирлар ўтказиб келмоқдалар.

Асосий мавзулар