Россияда патоген замбуруғ ва бактерияларга қарши кучли табиий антибиотик кашф этилди

© Sputnik / А. Соломонов / Медиабанкка ўтишИнститут биомолекулярной биологии Академии наук СССР
Институт биомолекулярной биологии Академии наук СССР - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиялик олимлар антибиотиклар таъсир қилмайдиган замбуруғ ва бактерияларга қарши самарали дори воситасини аниқлашди.

ТОШКЕНТ, 23 сент — Sputnik. Тюмен давлат университети (ТюмГУ) олимлари россиялик ҳамкасабалари билан биргаликда патогенларнинг дори воситаларига қаршилигини енга оладиган  универсал табиий антибиотик топишди. Ушбу илмий иш матни Applied Biochemistry and Microbiology журналида чоп этилган. РИА Новости хабарига асосан.

Янгилик кашфиётчилари ушбу модда инсон ва ҳайвонларга аксарият бактерия ва грибокларга қарши самарали курашда ёрдам бериши мумкин.

Гречневая крупа, продающаяся на развес - Sputnik Ўзбекистон
Россия олимлари инсон умрини узайтирувчи "суперфуд"ни аниқлашди

Олимлар айтишига қараганда, фармакологиянинг асосий вазифаларидан бири – бу мавжуд антибиотиклар таъсир қилмайдиган микроорганизмларга (MDR, XDR) қарши табиий антибиотик топишдир.  

ТюмГУ олимлари Emericellopsis alkalina замбуруғидан олинадиган эмерициллипсина А пептидининг уникал хусусиятини аниқлашди.  Ушбу модда бактерияларда биоплёнка пайдо бўлишини олдини олади ва натижада уларнинг антибиотикларга қаршилик кўрсатиш хусусияти йўқолади.

Ихтиро муаллифи айтишига кўра, янги модданинг асосий даволаш хусусияти – унинг универсаллигидадир. Эмерициллипсином А нафақат MDR ва XDR бактерияларга, биалким барча патоген эукариотларга қарши таъсир қилади. Масалан — мицеллиал замбуруғлар ва дрожжлар.

"Эмерициллипсин А эукариотлар ва прокариотларга молекуляр даражада таъсир қилади. Эукариотлар — замбуруғ ва ўсимта ҳужайралари— уларнинг ҳужайра мембранаси парчаланиши оқибатида, Прокариотлар эса – биоплеёнка йўқ қилиниши оқибатида йўқ қилинади", — дейди ТюмГУнинг X-BIO лабараторияси катта илмий ходими Евгений Рогожин.

Олимлар таъкидлашига кўра, эмерициллипсин А – ўсимталарга ва турли бактерия ҳамда грибокларга қарши курашда ёрдам бериши мумкин. Ушбу модда бошқа дорилар таркибига киритилиши ёки мустақил даволовчи восита бўлиши ҳам мумкин. Препарат инъекция ёки ярага тўғридан-тўғри суркаш орқали қўлланилиши мумкин.

Сливочное масло, маргарин - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистонда инсон умрини узайтирувчи ёғ яратилди

Янги препарат яратишда Г.Ф. Гаузе номидаги янги антибиотиклар топиш илмий институти, Роспотребнадзор Эпидемиология  Марказий Илмий текшириш институти ҳамда РФАнинг М.М. Шемякин ва Ю.А. Овчинников номидаги  Боиорганик кимё институти олимлари ҳам ёрдам беришган.

Келажакда олимлар жамоаси препаратнинг ҳужайра моделларидан лабаратория изланишларига ўтишмоқчи.

Янгиликлар лентаси
0