08:50 26 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Дунёда
Ҳавола олиш
106 0 0

Қозоғистонда ўлим жазосини қўллаш бўйича 2003 йилдан буён муддатсиз мораторий жорий этилган эди. 2004 йилдан буён унинг ўрнига умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилаётган эди.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Қозоғистон ўлим жазосини бекор қилиш бўйича халқаро баённомага қўшилди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, тегишли ҳужжат Қозоғистоннинг БМТдаги доимий вакили Қайрат Умаров томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош қароргоҳида имзоланган.

Мамлакат президенти Қосим Жомарт-Тоқаев ушбу қарор ҳақида БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясининг юқори даражадаги умумсиёсий мунозараларида
маълум қилган эди.

У мамлакат инсоннинг ҳаётга бўлган ҳуқуқини таъминлашни мақсад қилиб қўйганини таъкидлаган эди.

Қозоғистонда ўлим жазосини қўллаш бўйича 2003 йилдан буён муддатсиз мораторий жорий этилган эди. 2004 йилдан буён унинг ўрнига умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ўлим жазоси 2008 йил 1 январдан бошлаб президент қарори билан бекор қилинган.

Асосий мавзулар