Нью-Йоркда апокалипсисга қанча вақт қолганини кўрсатувчи таймер пайдо бўлди

© ClimateclockКлиматические часы: в Нью-Йорке появился таймер, отсчитывающий дни до апокалипсиса
Климатические часы: в Нью-Йорке появился таймер, отсчитывающий дни до апокалипсиса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Инсталляция очилган вақтда соатлар инсониятга 7 йилу 102 кун вақт берган. Миллар сайёрада углеводород захиралари тугайдиган вақтга қадар тескари ҳисобни юритади.

ТОШКЕНТ, 24 сен - Sputnik. Нью-Йоркда иқлимий апокалипсисга қадар кунларни санайдиган таймер пайдо бўлди.

Қизиқарли рақамли инсталляция Манхэттендаги Юнион-скверда ўрнатилган.

Китаец научил аквариумных питомцев играть в футбол - Sputnik Ўзбекистон
Хитойлик балиқларга футбол ўйнашни ўргатди – ғаройиб ўйин кадрлари

"Соатлар сайёрада углеводород захиралари тугагунига қадар тескари ҳисобни олиб боради", - дейилади хабарда.

"Иқлимий соатлар" муаллифлари рассомлар - Ган Голан ва Эндрю Бойдлиги айтилмоқда.

Шуниси эътиборга моликки, инсталляциянинг очилиш вақтида соатлар инсониятга 7 йил ва 102 кун вақт берган.

Лойиҳа изоҳларида ёзилишича, агар саноат ўзининг углеводородларга муносабатини ўзгартирмаса, кўрсатилган вақтга келиб сайёрада тузатиб бўлмас ўзгаришлар рўй беради ва бунинг оқибатида табиий офатлар ва иқтисодий катастрофалар юз бериши мумкин.

Соат милларида умидбахш маълумотлар акс этган - бу қайта тикланувчи манбалардан олинадиган жаҳон энергияси фоизидир.

Ҳозирда бу кўрсаткич 27,7%дан ортиқни ташкил қилмоқда. Иқлимий апокалипсисни олдини олиш учун бу рақамни юзгача етказмоқ жози.

Янгиликлар лентаси
0