08:54 21 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Дунёда
Ҳавола олиш
332 0 0

Федерал ўлим жазосининг қайта тикланиши АҚШ учун рамзий маънога эга, чунки бу ерда аксарият қатллар федерал ҳукумат эмас, балки алоҳида штатлар юрисдикцияси остида ўтар эди

ТОШКЕНТ, 25 сен - Sputnik. АҚШ ҳукумати федерал даражада ўлим жазосига киритилган 17 йиллик мораторий бекор қилингач илк афроамерикаликни қатл этди, деб хабар қилади маҳаллий WTHI канали.

Кристофер Виалва 1999 йил Техасда насроний фаоллар бўлган ёш эр-хотин қотиллиги учун олий жазога ҳукм қилинган эди. Ҳалок қилувчи инъекция ёрдамидаги қатл Индиана штатидаги Терре-Хот қамоқхонасида амалга оширилган.

Жорий йил июл ойида АҚШ Олий суди сал олдин қуйи инстанция судлари томонидан жорий этилган мораторийни бекор қилиб, 17 йил деганда биринчи марта АҚШ федерал судларида қатллар амалга оширилиши мумкинлиги ҳақида қарор эълон қилганди.

Биринчи ўлим жазосига ҳукм қилинган америкалик - 47 яшар Дэниел Льюис Ли бўлди. У ҳам Индиана штатидаги Терре-Хот федерал қамоқхонасида сақланиб келган.

Федерал ўлим жазосининг қайта тикланиши АҚШ учун рамзий маънога эга, чунки бу ерда аксарият қатллар федерал ҳукумат эмас, балки алоҳида штатлар юрисдикцияси остида ўтар эди.

Асосий мавзулар