10:10 21 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Дунёда
Ҳавола олиш
578 0 0

Арманистон Қорабоғда Озарбайжон Қуролли кучларининг иккита вертолёти ва учта учувчисиз учиш аппаратини уриб туширди.

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Арманистон Қорабоғда Озарбайжон қуролли кучларининг иккита вертолёти ва учта учувчисиз учиш аппаратини уриб туширди. Бу ҳақда якшанба, 27 сентябрь куни Арманистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Шушан Степанян маълум қилди.

“Арцах (Қорабоғнинг ўзига ўзи берган номи – таҳр.) ҳаво ва ракета ҳужумларига учради... Арман томони душманнинг иккита вертолёти ва учта учувчисиз учиш аппаратини уриб туширди. Жанглар давом этмоқда”, - дея ёзди вазирлик вакили Степанян Facebookʼда.

Аввалроқ якшанба куни тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси президенти матбуот котиби Ваграм Погосян Қорабоғда тинч маҳаллий аҳоли, жумладан, пойтахт Степанакерт артиллерия ҳужумига учраганини маълум қилган эди. У аҳолини яширинишга чақирган эди.

Арманистон бош вазири Никол Пашинян Озарбайжон қуролли кучлари Тоғли Қорабоғда ҳужум уюштиришни бошлаганини маълум қилган эди.

Ўз навбатида, Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон қуролли кучлари Қорабоғ чегарасидаги аҳоли пункларини ўққа тутганини маълум қилди. Унинг маълумотларига кўра, фуқаролар орасида қурбонлар бор. Арманистон томони ҳозирча ушбу маълумотларга юзасидан расмий муносабат билдирмаган.

Асосий мавзулар