09:33 21 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Дунёда
Ҳавола олиш
440 0 0

Озарбайжон ва Арманистон орасидаги можаро 28 сентябрь кун яна қайта бошланди. Томонлар бир бирини ўққа тутиши оқибатида ҳарбийлар ва тинч аҳоли қурбон бўлди.

ТОШКЕНТ, 28 сен – Sputnik. Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси ҳукумати яна 15 нафар ҳарбийлар қурбон бўлганини хабар қилди. Бир кун олдин улар 16 нафар аскар қурбон бўлганини маълум қилишган эди. РИА Новости хабарига асосан. 

"28 сентябрь куни жанглар вақтида яна 15 нафар аскар қурбон бўлди", - дейилган Тоғли Қорабоғ Мудофаа вазирлиги хабарида. Вазирлик, шунингдек, қурбон бўлган аскарлар исми шарифини келтириб ўтган. 

Якшанба куни эрталаб Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон ҳарбийлари томонидан Қорабоғ чегара яқинидаги аҳоли пунктлари ўққа тутилганини хабар қилган эди. Арманистон хабарига кўра, Озарбайжон Қорабоғ республикасига ҳаво ва ракета ҳужуми уюштирган. Жумладан, тоғли республиканинг пойтахти - Степанакерт ҳам ўққа тутилган. Қорабоғ ва Арманистонда ҳарбий вазият киритиб, мобилизация эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Қорабоғдаги дастлабки ҳарбий тўқнашувлар 1988 йилда бошланган эди. Ўшанда Озарбайжон таркибига кирувчи Тоғли-Қорабоғ автоном вилояти Республика таркибидан чиқишини эълон қилган эди. 1992 - 1994 йилларда бўлиб ўтган жанговор тўқнашувлардан сўнг Озарбайжон Қорабоғ ва унинг атрофидаги 7та туман устидан назоратни йўқотган эди. Шу вақтдан бери ушбу ҳудудда тинчлик ўрнатиш музокаралари олиб борилмоқда. Озарбайжон ўз ҳудуддий яхлитлигини сақлаб қолишни, Арманистон эса Тоғли Қорабоғни ҳимоя қилишни истайди. 

Асосий мавзулар