21:12 25 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Дунёда
Ҳавола олиш
75713

Россия президенти матбуот котибининг сўзларига кўра, Тоғли Қорабоғдаги можаро Россия ва бошқа мамлакатларнинг жиддий хавотирланишига сабаб бўлади.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Тоғли Қорабоғдаги можаро Россия ва бошқа мамлакатларнинг жиддий хавотирланишига сабаб бўлади.  Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

“<...> Ҳозир ким ҳақ, ким айбдор эканини аниқлашда эмас, балки биринчи навбатда айнан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш жуда муҳим. Россия ҳамиша тенг тарозига солинган позицияни эгаллаб келган. Айнан бу позиция Россияга бу можарони тартибга солиш учун ўзининг таъсиридан ва ва ҳар икки мамлакатлар, ҳам Арманистон, ҳам Озарбайжон билан анъанавий яхши муносабатларидан фойдаланиш имконини беради”, - деди Песков. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Тоғли Қорабоғдаги кескинлик

Тоғли Қорабоғдаги туташув чизиғидаги вазият якшанба, 27 сентябрь куни эрталаб кескинлашди. Тан олинмаган республика Озарбайжон ҳарбийлари унинг ҳудудини, жумладан, пойтахт Степанакертни ўққа тутганини маълум қилди. Тинч аҳоли орасида қурбонлар бор.

Боку ва Ереван вазиятни кескинлаштиришда бир-бирини айламоқда. Озарбайжон Мудофаа вазирлиги арман томони ўт очгани, озарбайжон томони эса ҳужумга қарши амалиётни бошлаганини таъкидламоқда. Арманистон Мудофаа вазирлиги Қорабоғ Озарбайжон томонидан ҳаво ва ракета ҳужумига учраганини маълум қилмоқда.

Арманистон ҳукумати Тоғли Қорабоғдаги ҳодисалар туфайли мамлакатда ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик жорий этди. Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси раҳбарияти ҳам шундай қарор қабул қилган.

Озарбайжон ҳам Тоғли Қорабоғда вазият кескинлашгани туфайли қатор шаҳарлар ва ҳудудларда ҳарбий ҳолат жорий этишга қарор қилди.

Дунё ҳамжамияти томонларни босиқликка ва музокараларга чорламоқда. Жумладан, Россия ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирликлари Боку ва Ереванни зудлик билан ўт очишни бас қилишга ва музокаралар ўтказишга чақирди.

Асосий мавзулар