СССР сақлаб қолинганда, бугун дунё қандай бўлар эди – Горбачёв жавоби

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишБывший президент СССР Михаил Горбачев
Бывший президент СССР Михаил Горбачев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Михаил Горбачёв СССР сақлаб қолинганда, бугун дунё қандай бўлиши мумкинлиги ҳақида ўз фикрларини айтди.

ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Агар Совет Иттифоқи сақланиб қолинганда, бугунги кунда дунё барқарорроқ, хавфсизроқ ва адолатлироқ бўлар эди, деди СССР собиқ президенти Михаил Горбачёв Британиянинг The Times нашрига берган интервюсида. РИА Новости хабарига асосан.

“Агар Иттифоқ сақланиб қолинганда, дунё қандай кўринишда бўлар эди - тарих истак феълини билмайди. Аммо дунё яхшироқ бўлар эди, деб ўйлайман. У янада барқарорроқ, хавфсизроқ, адолатлироқ бўлар эди ”, - деди СССР собиқ президенти.

У таъкидлашича, Совет Иттифоқининг қулаши қайта қуриш даврининг "якуний натижаси" эмас эди. "Мутлақо йўқ. Албатта, биз буни хоҳламагандик", - деб қўшимча қилди собиқ совет раҳбари.

Горбачёв хатолар бўлганлигини тан олди: партиянинг кечиктирилган ислоҳоти, СССРни марказсизлаштириш, етарлича дадил бўлмаган иқтисодий ислоҳотлар. Шу билан бирга, бу сиёсатнинг аниқ натижалари қаторида у қуйидагиларни санади - ядровий қуролсизланиш, совуқ урушнинг тўхтатилиши, сўз, йиғилишлар, дин эркинлиги, давлатдан чиқиб кетиш эркинлиги, муқобил сайловлар ва кўп партиявийлик тизим.

"Ва энг муҳими - биз ўзгариш жараёнини шу даражагача етказдик, уни орқага қайтариб бўлмайдиган бўлиб қолди. Шу сабабли 1991 йил августда тўнтариш муваффақиятсизликка учради. Гарчи ундан катта зарар кўрилган: бу президент ва иттифоққа зарба эди. Кейинчалик эса радикаллар ва айирмачилар оқибатларни ўйламасдан, Иттифоқни батамом яксон қилдилар", дея қўшимча қилди Горбачёв.

Янгиликлар лентаси
0