13:47 01 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Дунёда
Ҳавола олиш
567 0 0

АҚШ президентлигига номзод Жо Байден биринчи мунозаралар чоғида Трампни “Путиннинг кучукчаси” деб айтди.

ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. АҚШ президентлигига номзод Жо Байденнинг Трамп “Путиннинг кучукчаси” деб айтган сўзлари АҚШ сиёсий маданиятининг намоён бўлишидир. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

“Биз дунёдаги ҳамма каби АҚШдаги сайлов кампаниялари жараёнини кузатяпмиз. Биз бефарқ бўлиб қололмаймиз, чунки у жаҳоннинг энг йирик иқтисодий давлатларидан бири. Албатта, АҚШда янги сиёсий маданияти, сайлов маданияти намоён бўлишини кузатмоқдамиз”, - деди Песков. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Амалдаги АҚШ президенти Дональд Трамп ва Демократик партиядан давлат раҳбари лавозимига номзод Жо Байденнинг биринчи мунозаралари 29 сентябрь куни бўлиб ўтди. У 95 дақиқа давом этди. Америка марказий телеканаллари номзодлар мунозараларини тўғридан-тўғри эфирга узатди.

Президентликка асосий даъвогар Трамп ва Байден мунозаралар давомида бир-бирини гапини ҳамиша бўлиб турди ва бир-бирини турли муаммоларда айблади. Шунингдек, қўпол иборалардан фойдаланишди.

АҚШ президенти сайловлари 3 ноябрь куни бўлиб ўтади. Унга қадар президентлик курсисига асосий даъвогар Дональд Трамп ва Жо Байден жонли эфирда яна икки марта юзлашиши керак.

Асосий мавзулар