09:36 29 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Дунёда
Ҳавола олиш
19010

Google тез ишлайдиган, яхши ҳимояланган ва энг яхши камералардан бирига эга бўлган янги смартфон тақдим эди.

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Google компанияси 30 сентябр куни ўзининг янги авлод смартфонларини тақдим этди. Пандемия шароитида тақдимот маросими, албатта Youtube орқали бўлиб ўтди.

Pixel 5 – янги, тез ва арзон, деб таърифламоқда ўз смартфонларини ахборот гиганти.

Янги. Pixel 5 – олдинги авлод смартфоналарига қараганда жиддий ўзгарган. Экран атрофидаги рамкалар энди йўқ, 8-мегапикселли олд камера матрица остига жойлаштирилган. Матрица эса OLED технология асосида ишланган бўлиб 6 дюм диагоналга ва 2340 x 1080 нуқтага эга.

Google
Google Pixel 5

Тез. Pixel 5 – 5 авлод уяли алоқа тармоқларида ишлаши мумкин,  демак интернет алоқаси жуда тез бўлади. Смартфон Snapdragon 765G процессори асосида қурилган. Оператив хотира - 8 Гб,  ички хотира - 128 Гб. Аккумулятори 4080 мА/соат бўлиб, смартфон нафақат ўзи балким бошқа мосламаларни ҳам симсиз қувватлаш имконига эга. Масалан наушникларни.  

Камера - янги смартфонда иккита сенсорли камера ўрнатилган: асосий 12,2-Мп, f/1.7 оптик стабилизацияга эга бўлган ва кенг бурчакли 16-Мп камера. Бу сафар Google телезум камерадан воз кечган.

Янги смартфон билан бирга Google Pixel 4a – модели ҳам тақдим этилди. Ушбу смартфон флагманга қараганда каттароқ экран 6,2 дюм, кичикроқ батарея 3800мА/с, 6 Гб оператив хотира билан жиҳозланган. Шунингдек унда симсиз қувватлаш имкони ва IP68 сувдан ҳимоя қилиш хусусияти - йўқ.  

Арзон. Нархлар бошқа компаниялар флагман смартфонларга нисбатан арзон: Pixel 5 – 700 доллар,  Pixel 4a – 500 доллар. Айни дамда смартфонлар 15 та давлатга сотувга чиқарилган. МДҲ мамалкатлари ҳақида аниқ маълумот йўқ. 

Google
Google Pixel 5

Эслатиб ўтамиз, Google Pixel смартфонларининг олдинги моделлари ўзининг техник созлиги ва жуда яхши камераси билан ажралиб турарди. Бекорга смартфон номида пиксел сўзи ишлатилмаган. Лекин Google ўз смартфонларини жуда юқори – 1000 доллар атрофида баҳолар эди. Балким шу ёки бошқа сабабларга кўра Google Pixel – жуда кам сотилган. Йилига 1-3 миллион дона. Масалан Apple ва Samsung йилига – 300 миллиондан смартфон сотишади.

Асосий мавзулар