22:21 24 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1281)
323 0 0

2 октябрь куни Россия Венесуэлага “Спутник V” вакцинасининг биринчи партиясини етказиб берди. Шу тариқа Венесуэла клиник синовларини ўтказадиган Лотин Америкасидаги биринчи мамлакат бўлди.

ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Венесуэла президенти Николас Мадуро Россия президенти Владимир Путин ва унинг фуқароларига республикага коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи партиясини етказиб берганлик учун миннатдорчилик изҳор қилди. Тегишли баёнот унинг Twitter᾽даги саҳифасига жойланди.

“Спутник V” аллақачон бу ерда. Биз коронавирусга қарши бу вакцинанинг учинчи босқич клиник синовларини бошлаган Ғарбий ярим шардаги биринчи мамлакат бўлдик. Венесуэла халқи номидан мен президент Владимир Путин ва Россияга халқига кўрсатилган бирдамлик учун миннатдорчилик билдираман”, - дея ёзди сиёсатчи.

2 октябрь куни Россия Венесуэлага “Спутник V” вакцинасининг биринчи партиясини етказиб берди. Бу Россия вакцинасининг уни Россияда рўйхатдан ўтказилгандан кейин клиник синовларини ўтказадиган Лотин Америкасидаги биринчи мамлакат бўлди. Унинг синовларида икки минг киши иштирок этиши кутилмоқда. Венеуэликларни эмлаш яқин кунларда бошланади. Мамлакатнинг ижро этувчи вице-президенти Дельси Родригес Венесуэла “Спутник V”ни ўз ҳудудида ишлаб чиқаришни режалаштираётганини маълум қилди.

Россия дунёдаги биринчи коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини август ойида рўйхатга олди. У Гамалея номидаги марказ томонидан яратилган ва Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилмоқда.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1281)
Теглар:
Николас Мадуро, Венесуэла, Россия, Владимир Путин, Спутник V, вакцина, коронавирус

Асосий мавзулар